Сурия ташқи ишлар вазирлиги БМТ бош котиби Пан Ги Мун номига "Аҳрор аш-Шом" ва «Жайш ал-Ислом" гуруҳларининг террорчилик гуруҳлари рўйхатига киритишдан бош тортган бир қатор давлатлар ҳаракатларида "иккилик стандарти" ҳақида айтилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Украинанинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги вакилларининг "Аҳрор аш-Шом" ва «Жайш ал-Ислом" гуруҳларининг террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритишдан бош тортиши бу давлатлар террорчиликка қарши кураш масаласида "иккилик стандартлари" сиёсатини юргазишни давом эттираётганини тасдиқлайди ва уларнинг бу ёвузлик билан курашдаги масъулиятсизларча муносабатини исботлайди", дейилган мактубда.

Сурия ташқи ишлар вазирлигининг кўрсатишича, номи келтирилган гуруҳлар ва бошқа террорчилик гуруҳлари жангариларининг Ҳалабдаги тажовузи Женевадаги Сурия бўйича музокараларни барбод қилишга очиқчасига уриниш ҳисобланади.