«Лестер» жамоаси ярим ҳимоячиси Нголо Канте фаолиятини «Челси»да давом эттириши мумкин.

Goal нашрида хабар қилинишича, лондонликлар жамоаси «Рома»нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Раджа Найнгголанни қўлга кирита олмагач, Кантени трансфер қилиш ҳаракатига тушишган.

«Кўклар» жамоаси раҳбарияти вакили футболчи билан учрашгани ва трансфер ҳақида гаплашгани айтилмоқда.

Кантенинг трансфер қиймати 20 миллион фунтни ташкил этиши кутилмоқда, футболчининг ўзи ҳам АПЛда қолиш ниятини билдирган.

Якунланган мавсумда таянч ярим ҳимоя чизиғи вакили Канте «Лестер» учун барча турнирлар доирасида 40 учрашув ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, «Лестер»нинг чемпионлигида асосий иш бажарган футболчилардан бири, ҳужумчи Жейми Варди яқин соатлар ичида «Арсенал» билан шартнома имзолаши кутилмоқда.