2016 йилда косметикада энг кенг тарқалган ингридиент алоэ вера бўлади. Бу ҳақида озиқ-овқат, косметика ва фармацевтика саноатидаги самарали ингридиентлар таҳлилига бағишланган Future Market Insights (FMI) ташкилотининг маърузаси шундан далолат беради. Бу ўсимликдан тайёрланадиган тайёр маҳсулот ҳажми 60 720 тоннадан ортиқни ташкил этади, деб хабар беради Fashionmag.

Хомашёнинг умумий қиймати бу йил 1,6 миллион доллардан иборат бўлади. Бу сумма 2026 йилга бориб 3,3 миллион долларга етиши тахмин қилинмоқда. Косметика саноатида 2016 йилда тайёрланган алоэ веранинг 45 фоизидан ортиғини қўллаш кўзда тутилмоқда, бу 2015 йилдагига нисбатан 6 фоизга кўп демакдир. Бу ўсимлик ва унинг экстрактларига бўлган қизиқиш табиий органик косметикадан фойдаланиш тренди билан боғлиқ. 

Алоэ вера ўсимлиги акне, турли яралар ва инфекциялар, шунингдек артритлар ва ревматизмни даволовчи фармацевтик ҳамда косметик хусусиятлари билан машҳур.