Афғонистон ҳарбийлари кейинги 1 кун давомида ўтказилган махсус амалиётлар орқали камида 108 нафар жангарини йўқ қилган. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълумотига асосланган ҳолда Ҳама агентлиги хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, Афғонистон ҳарбийлари 20та вилоят бўйлаб ўтказган рейдлар натижасида ўлдирилган жангарилар орасида 2 нафар дала қўмондони ҳам бор. Шунингдек, тўқнашувларда 60 жангари жароҳатланган.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳукумат қўшинларининг йўқотишлари сони 13 нафар бўлган.

Афғонистонда кейинги ойларда вазият ёмонлашмоқда. Мамлакатнинг шимолий ва ғарбий қисмларида "Толибон" жангарилари фаоллашган ва йирик шаҳарларга ҳужумлар уюштира бошлаган. Шунингдек, ИШИД таъсиридаги гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.