Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев РФ бош вазири Дмитрий Медведевни «Данакер» ордени билан мукофотлади. Уни тақдирлаш маросими Россия бош вазирининг Бишкекка расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтган.
 
Қирғизистон президентининг қайд этишича, Дмитрий Медведев, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун ушбу мукофот билан тақдирланган.
 
Дмитрий Медведев Алмазбек Атамбаевга орден учун миннатдорчилик билдирар экан, бу икки давлат ўртасидаги дўстлик рамзи бўлиб қолишини таъкидлаган.