АҚШнинг AT&T оператори ёз охирида Нью-Жерси штатидаги Миддлтон шаҳрига кенг полосали интернет уланишни тақдим қилиш учун 5G тармоғини ишга туширмоқчи. Оператор тармоқни синов қилиш вақтида 10 Гбит/сония кўчириш тезлигига эришди, деб хабар бермоқда Cnet.

Компания синов лойиҳаси доирасида Техас штатининг Остин шаҳрида тармоқнинг янги стандартини ёйишга қарор қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, оператор Ericsson билан бирга оптик-толали интернет уланиш таклиф қилувчи Google Fiber кўрсаткичларидан 10 баробар юқорироқ тезликка эриша олди.

Бундан ташқари, AT&T’нинг синови АҚШнинг энг йирик оператори Verizon’никидан деярли 3 марта муваффақиятлироқ бўлди: Verizon 5G’ни синаётган вақтда тезлик 3,7 Гбит/cонияни ташкил қилди.

Таъкидланишича, кейинги авлоддаги янги тармоқнинг оммавий равишда татбиқ этилиши 2020 йилдан кейин амалга оширилади.

Аввалроқ МТС ва Nokia 2018 йилги жаҳон чемпионатида 5G тармоғини синовдан ўтказиши маълум бўлганди.