БААлик тадбиркор ўз автомобили учун алоҳида рақамли белгига беш миллион доллар тўлади. Бу ҳақида хорижий ОАВ хабар берди.

Автомобиль учун «1» рақами аукционда сотилган. Унинг бошланғич нархи сотилиш нархидан 20 баробар камроқ эди. Тадбиркор бу рақамни олишига унинг доим биринчи бўлишга интилиши сабаб бўлганини айтиб ўтди. 

2008 йил бошида яна бир бошқа тадбиркор Саид Абдул Ғаффор Хури ҳайрия аукционида «1» рақами билан регистрация қилинган белги учун 14,5 миллион доллар тўлаган эди. Бу эса дунёда машина рақами белгиси учун сарфланган энг катта маблағ саналади. 

БАА пойтахтининг йўл полицияси (Абу-Даби шаҳри) доимий тарзда ноодатий рақамлар сотилувчи (қоидага кўра, улар содда рақамлиги билан ажралиб туради) аукционларни ўтказиб туради. Тўпланган маблағлар ҳайрия ишларига сафарбар қилинади.