Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўғаннинг баёнотига кўра, оналикни рад этувчи аёллар, "Аёл" номига тўлиқ мос келмайди, деб ёзмоқда The Hürriyet Daily News.

«"Мен ишлаганим сабабли она бўла олмайман", деб айтувчи аёллар, аслида ўзларининг аёлликларини инкор этишмоқда. (...) Бизнесини кўзлаб, уй бекаси бўлиш шарафини қўлдан чиқараётганлар, аслида эркинликларидан воз кечмоқда», — дея Туркия етакчиси сўзларидан иқтибос келтиради нашр. Президент Эрдўған «Аёллар ва демократия» ассоциациясининг Истамбулдаги анжуманида шундай қарашини маълум қилган.

У шунингдек, бош вазир бўлган вақтларида, туғилишни кўпайтириш мақсадида кўплаб амалий чоралар кўрганини таъкидлаган. 

Эрдўған май ойи охирларида, оилани режалаштириш ва ҳомиладан сақланиш, мусулмон оиласи учун тўғри келмаслиги хусусида баёнот берганди, деб хотирлайди The Independent газетаси.