Россия бош вазири Дмитрий Медведев, «Газпром» давлат компаниясининг Қирғизистон газ транспорти тизимига сармоя киритиш режалари ҳақида маълум қилди, деб хабар қилган «Интерфакс» агентлиги.

«Биз, бу масалани етарлича муҳокама этдик ва алалоқибат келишиб олдик – ҳозирда республиканинг табиий газ эҳтиёжини ривожлантиришга оид жиддий режалар мавжуд. «Газпром» шу мақсадда ишламоқда, газ транспорт, газ тақсимлаш соҳасига сармоя киритиш режаланмоқда», — деган Медведев Бишкекка ташрифи чоғида. 

Медведевнинг аниқлик киритишича, «Газпром» Қирғизистон газ транспорти соҳасига 2030 йилгача 100 млрд рубл миқдорида сармоя киритиши мумкин. Унинг учдан бири яқин икки йилда соҳа лойиҳаларига йўналтирилади. 

Унинг фикрича,  «бу ҳолат, республиканинг табиий газ билан таъминланганлик даражасини сезиларли кўтаради».