Германиядаги ҳайвонот боғларидан бирида орангутанлар билан видеотанишув хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда NBC4 хабар бермоқда.

Маълум қилишларича, бу хизмат орқали иккита маймун бир-бири билан дўстлашган.

Ҳайвонот боғи ходимлари бошида Конни ва Синта деб номланган орангутанлар учун дўст қидиришни режалаштиришган эди. Ходим уларга унинг видеоролигини кўрсатган, шундан сўнг улар бир-бирлари билан танишишган.

Маълум қилишларича, бир орангутан шу хизмат оқибатида бошқа ҳайвонот боғига кўчирилган.