«Интер» жамоаси Хитойнинг Suning Group холдинги билан ҳамкорлик қилишни бошлаши ҳақида расман эълон қилди.

Шу тариқа, осиёлик инвесторлар миланликлар жамоасининг акциялари назорат пакетини қўлга киритди.

Sky Sport Italia журналисти Жанлуки Ди Марционинг маълум қилишича, жамоа акцияларининг 68,55 фоизи сотилган.

Suning Commerce Group электр анжомлари ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади. Хитой, Ҳонгконг ва Японияда 1600дан ошиқ дўкони бор. Йиллик товар айланмаси 50 млрд долларни ташкил қилади. У мамлакатдаги энг йирик 3 хусусий компаниядан бири ҳисобланади.

«Интер»нинг 30 фоиз акцияси Массимо Мораттига тегишли. Эрик Тоҳир эса ўзининг 70 фоизлик акциясининг 40 фоизини сотган. Эрик Тоҳир клуб президенти сифатида фаолиятини давом эттиради.

Маълумот учун, Suning Group Хитой Суперлигасида иштирок этувчи «Цзянсу Сунин» клубига эгалик қилади.