«ПСЖ»ни эркин агент сифатида тарк этаётган Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ўзининг янги жамоаси ҳақида қачон эълон қилишини билдирди.

«Мен 7 июнь куни муҳим баёнот билан чиқаман. Бу ёзнинг энг катта воқеаларидан бирини кутинг. Бу бомба хабар бўлади», – деган Ибраҳимович.

Бундан олдинроқ, 34 ёшли бу футболчи «Манчестер Юнайтед» билан 1 йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани, унинг янги жамоасида оладиган йиллик маоши миқдори 17 млн еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.