Миллиардер Илон Маск ўзига тегишли SpaceX компаниясининг 2024 йилда одамларни Марсга юборишга умид қилаётганини билдирди. 

"Агар бу сизга эриш туюлса, унда сиз космоснинг тижорат сегменти ривожланишини кузатмас экансиз. Ҳаммаси режадагидек кетса, биз одамларни 2024 йилда кетиб, 2025 йилда қайтадиган қилиб жўнатишимиз мумкин", -деди Маск.

Маск - машҳур инсон. У PayPal'ни сотиб, компания сотувидан олган пулларга хусусий тижорат компания ҳисобланган - Tesla ва SpaceX электромобилларини ишлаб чиқарувчи компанияни йўлга қўйди. Нисбатан қисқа вақт ичида SpaceX кўп нарсаларга эришди, кўп мартали Falcon ракетаси ва захираларни етказиб ҳамда тўлдириб берувчи Dragon қурилмаси шу компания томонидан ишлаб чиқилган. Ҳозирда янада қудратлироқ Falcon Heavy ракетаси ишлаб чиқарилмоқда. 

2018 йилда SpaceX Марс сайёрасига ҳеч қандай борт персоналисиз Dragon капсуласини йўллайди. Маск SpaceX компаниясига Марсда инсоният яшаши учун технологияни ривожлантириш мақсадида асос солган, шундай экан, ҳозирча барчаси режадагидек кетмоқда. 

"Асосий режа шундан иборатки, биз Марсга 2018 йилдан бошлаб ҳар имкон бўлганда миссия жўнатамиз. Ҳар 26 ойда бунинг учун имконият пайдо бўлади. Биз Марсга юк ташишни ҳам йўлга қўямиз. Бу Марсда шаҳар яратиш ғоясини қўллаб-фувватлаш учун зарур", - маълум қилди Маск. 

Олдинда қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Ҳозирги вақтда бундай миссияни амалга ошириш учун қудратли ракета йўқ. Бугунги кунга қадар яратилган энг қудратли ракета "Сатурн-5" бўлган, унинг ёрдамида "Апполонлар" Ойга учишган. Бироқ бу 50 йил аввалги гап.