Музаффар Абдуазимов машина бошқара туриб соқол олди

Аввалига бирин-кетин хит қўшиқлар ижро этган, аммо кейинчалик, ижод қилаётганлиги "сезилмай қолган" хонанда Музаффар Абдуазимовнинг инстаграмдаги шахсий саҳифасида қизиқ видеолавҳа пайдо бўлди. Ушбу видеолавҳада машина бошқараётиб, ўзининг айтиши бўйича "хизматга кетаётган" хонанда йўл-йўлакай ойнага қараб соқол олмоқда.

Хонанда телефон орқали ҳазил аралаш тасвирга олинган ушбу видеолавҳа остига "Гоҳ-гоҳида шунақаси ҳам бўлиб туради, хизматчилик", дея изоҳ қолдирган.
Баъзи мухлислар видеодаги лавҳани ҳазил маъносида қабул қилган бўлса, баъзилар соқол олаётган хонанда Жаноб Бинга тақлид қилмоқда, деган фикрлар билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Муниса Ризаеванинг инстаграмдаги саҳифасида қўйнида ёш бола билан автомобиль бошқараётгани видеоси пайдо бўлгач, хонандани йўл ҳаракатини қўпол равишда бузгани учун инстаграм фойдаланувчилари ва айрим газеталар танқид остига олишган эди.

Танқидлардан сўнг Райҳон имкон қадар ўзбекча гапиришга ҳаракат қиляпти 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева одатда кўп жойларда рус тилида гапирганлиги учун танқид қилинган эди. Аммо танқидлардан тўғри хулоса чиқарган хонанда, энди имкон қадар ўзбек тилида гапиришга ҳаракат қилаётганлигини кузатиш мумкин. Инстаграмдаги саҳифасида жойлаштираётган суратлари остида хонанда ўзбек тилида изоҳ қолдиришга ҳаракат қилмоқда. Куни кеча хонанда инстаграмдаги саҳифаси орқали Рамазон ойи ифода топган суратни жойлаштириб, барчани ушбу муборак ой билан қутлади. 

Обид Асомов мухлислар билмаган қиррасини ошкор этди

Қизиқчи Обид Асомов инстаграмдаги саҳифаси орқали мухлислари билан кўпроқ мулоқотда бўлишга, уларни турли видеолавҳалар ёки фотосуратлар билан қизиқтириб, зериктирмасликка ҳаракат қилади. 

Яқинда Обид Асомов ўзи чизган натюморт картинасини жойлаштириб, кўплаб мухлисларини ҳайратга солди.  Картинада жойланган манзарада бир қарашда баҳор мавсуми, тириклик ифода топганлигини, унда ҳаёт тафти мужассамлигини англаш қийин эмас. Ликопкачдаги гилос ҳозир уни кимдир тановвул қилмоқчилигини англатса, чойнак ва оқ сочиқ эса оддий ўзбек деҳқонининг даладан чарчаб келгани, бир зум ҳордиқ чиқариб, гилос билан тамади қимоқчидек тасаввур уйғотади. Гарчан Обид Асомов чинакам рассом бўлмасада, балки онгли, балки шунчаки хоҳиш асносида гулдондаги баҳор мавсумининг ёввойи гулларини тасвирлаб,  ўз фантазиясида картинада кўринмаётган, аммо мажвудлиги сезилиб турган шахснинг гўзаллик шадойси эканлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган.  
Ҳақиқий рассом бўлмаган ижодкорларнинг яратган санъат асарлари ўзининг соддалиги, беғуборлиги ва табиийлиги билан ўз яратувчисининг қалб дунёсини очишга хизмат қилади. Шундай экан, Обид Асмов яратган ушбу содда, аммо кишига эстетик завқ бера оладиган картина кўплаб инстаграм фойдаланувчиларига манзур бўлди. 

Шунингдек, айрим мухлислар томонидан билдирилган танқидлар ҳам йўқ эмас.  

Энди Лоланинг татуировкалари мухлислар ғашига тегмоқда

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиеванинг никоҳ оқшомига таклиф этилган Лола ўз сурати остида икки ёшни табриклаб изоҳ қолдирди.  Суратда хонанданинг ярим очиқ либоси ва бўйнидаги чизилган татуировкаси яна инстаграм фойдаланувчиларининг ғашини келтирди. Айрим мухлислар эса Лоланинг ҳеч бўлмаса Рамазон ойида хулқини тўғрилаб олишини сўраган. 

Шаҳзода севимли актрисасини туғилган кунида эслади

Хонанда Шаҳзода севимли актрисаси Анжелина Жолининг туғилган кунида эслади. Анжелина Жолининг саҳоватли ишлари акс этган фотосурат остида  “Қачонки аёл киши ўзини ёш ва содда ҳис қилишни тўхтатар экан, у доно ва замонавийга айланади”  каби  изоҳни ёзиб қолдирган. 

Моҳичеҳра  Эшмирзаева