Иорданияда фаластинликлар учун ташкил қилинган лагерда 5 киши ўлдириб кетилган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу ҳужум Иордания пойтахти яқинидаги лагерда амалга оширилган.

Ҳукумат бу ҳодисани теракт сифатида баҳоламоқда.

Аниқлик киритилишича, теракт мақсади лагер ҳудудидаги махсус хизматлар офиси бўлган.

Маълумот учун, теракт уюштирилган лагерь 1968 йилда фаластинликларни жойлаштириш учун ташкил этилган.