Испанияда қимматбаҳо яхтада 28 ёшли россиялик аёл ва 46 ёшли италиялик эркакнинг жасадлари топилди, деб хабар бермоқда 20minutos.

Таъкидланишича, жуфтлик Испанияга Италия байроғи остидаги яхтада келган. Уларнинг жасадларини кема боғлаб қўйилган порт ходими аниқлаган.

Айни вақтда полиция ходимлари воқеа сабабларини ўрнатишмоқда.