Шу йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон ҳукумати «Республика иссиқлик энергияси тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Унга кўра, иссиқлик қуввати ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи еттита АЖ давлат унитар корхоналарига айлантирилади. 

Улар орасида, «Коммуналлик иссиклик орайи» АЖ, «Андижон вилоят иссиқлик манбаи» АЖ, «Иссиқлик манбаи» АЖ (Бухоро вилояти), «Қашқадарё вилояти иссиқлик манбаи» АЖ, «Хоразм иссиқлик манбаи» АЖ, «Иссиқлик манбаи» АЖ (Самарқанд вилояти) ва «Тошкент иссиқлик маркази» АЖлар мавжуд.

Янги ташкил этиладиган давлат унитар корхоналарига муассислик мажбурияти Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари зиммасига юкланган.