Канада 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини тўғридан-тўғри трансляция амалга оширади. Бу ҳақда Канада футбол ассоциациясининг саҳифасида маълум қилинди.

Ўртоқлик ўйини соат 16:00да ( Тошкент вақти билан 19:00да) Австриянинг Бад-Вальтерсдорф шаҳрида ўтказилади. Трансляцияни canadasoccer.com сайти орқали кузатиб бориш мумкин.

Канада ва Ўзбекистон терма жамоси шу вақтгача бирор марта ҳам учрашмаган.

ФИФАнинг 2016 йил, июнь ойидаги рейтингида Канада 93, Ўзбекистон эса 66-ўринни банд этган.