Қозоғистоннинг Air Control авиакомпанияси ўзининг парвоз муддатини поёнига етказган ЯК-40 йўловчи самолётини бепул тақдим этишга тайёрлигини билдиради, деб хабар қилган компания сайти. 

Компания вакилининг сўзларига кўра, самолёт айни вақтда «Алмати» аэропорти самолётлар тураргоҳида. Аммо, унда парвоз қилиш мумкин ёки йўқлигига ойдинлик киритилмаган. 

Ҳозирда, Air Control ижтимоий лойиҳаларга оид мурожаатларни кўриб чиқмоқда. 

«Мисол учун, самолётни болалар учун хурсандлик билан тақдим этамиз. Улар учун бундан ҳам яхши аттракцион топиш мушкул иш бўлса керак?», -дейилади хабарномада. 

Компаниянинг Фейсбукдаги саҳифасида самолётнинг интерьерига оид суратлар жойланган. 

ЯК-40 1967 йилдан собиқ Иттифоқда ишлаб чиқарила бошланган. Жами 1000 дан ортиқ шу турдаги ҳаво лайнери етказиб берилган. Самолёт модификациясига кўра, 27 дан 40 кишигача кўтара олади. ЯК-40 нинг ўз вазни салкам 10 тоннадир. Унинг парвоз қилиш муддати 25 йил.