Қозоғистон жорий йилда 74 млн тонна нефть қазиб олишни режалаштирган. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги раҳбари Канат Бозумбоев маълумотига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

"Нефтнинг жаҳон бозоридаги нархи 30 доллар атрофида бўлиб тургани ҳолда нефть қазиб олишнинг йиллик ҳажмини 74 млн тоннага етказишни мақсад қилганмиз", деган у.

Вазирнинг қайд этишича, "йилнинг биринчи чорагида мамлакатда 26,2 млн тонна нефть қазиб олинган".

"Биз жорий режадан 4 фоизга олдиндамиз", деган Бозумбоев.

Вазирнинг айтишича, "маҳсулот нархларининг ортиши компанияларга қўшимча бурғилаш ишлари олиб боришга ва йил режасини ортиғи билан бажаришга имкон беради.

Бозумбоев халқаро экспертларнинг нефть нархи 2017-2018 йилларда баррелига 60-65 долларгача ортиши ҳақидаги прогнозларини эслатиб ўтган.

"Биз 2017 йилданоқ нефть нархларида барқарорлик юзага келишини кутмоқдамиз. Мамлакатда қазиб олинадиган нефтнинг асосий улуши "ТШО", "Карачаганак Петролиум" компаниялари ва Кашаган ҳавзасига тўғри келади", дея қўшимча қилган вазир.

2015 йили Қозоғистонда 79 млн тонна нефть қазиб олинган.