Россия НАТОнинг бирорта мамлакатига ҳужум қилмайди, бу масъулиятли сиёсатчиларнинг барчасига аён, дея хабар қилди Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. 

"НАТОнинг кенгайиши ва НАТО ҳамкорлик дастурининг кенгайишига бизнинг муносабатимиз ўзгармаган. Бизнинг хавфсизлик доктринамизда хавфсизликнинг энг асосий таҳдидларидан бири НАТОнинг шарққа қараб кенгайиши аниқ ёзилган...таъкидлайман, биз НАТОнинг ўзини эмас, бу ҳарбий альянснинг амалда қандай ишлашига хавф сифатида қараймиз", - деди Лавров матбуот анжуманида. 

Унинг сўзларига кўра, "НАТО Украинадаги давлат тўнтарувини баҳона қилганига жиддий сиёсатчиларнинг ҳеч қандай шубҳаси йўқ. Ишончим комилки, ҳамма жиддий ва адолатли сиёсатчилар Россиянинг НАТО мамлакатларидан бирортасига ҳужум қилмаслигини жуда яхши билади. Бизнинг умуман бундай режаларимиз йўқ. Ўйлашимча, НАТОда буни яхши билишади, бироқ АҚШ бу ҳудудди назоратидан қочирмаслигига кафолат сифатида кўпроқ техника ва батальонни жойлаштириш учун фурсатдан фойдаланишмоқда", - деди Лавров.