«Лестер» раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Жейми Вардининг «Арсенал»га ўтиши бўйича жараённи тўхтатиб қолишга уринишди.

29 ёшли ҳужумчи февраль ойида жамоа билан шартномасини 2019 йилгача узайтириб, ҳафталик маоши миқдорини 60 минг еврога ошириб олганди. «Лестер» шу кунларда унга янада кўпроқ маош тўлашни назарда тутувчи янги шартнома таклиф қилган.

The Telegraph хабарига кўра, Варди «Арсенал» билан 4 йиллик шартнома тузиш бўйича ўзаро келишувга эришиб бўлган, унинг лондонликлар жамоасидаги маоши миқдори ҳафтасига 100 минг фунтни ташкил этади.

Лондонликлар клуби ушбу трансферни Евро-2016 бошлангунига қадар расмийлаштирмоқчи. Варди шу соатларда «Арсенал» базасида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Бундан олдинги хабарларда «Арсенал»Вардини 20 миллион фунт эвазига трансфер қилиши ҳақида айтилганди. Футболчининг кетаётгани ҳақидаги хабарни «тулкилар» бош мураббийи Клаудио Раньери ҳам тасдиқлаган.