«Манчестер Сити» ва «Бавария» жамоалари ўртасида 20 июль куни ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади.

Хосеп Гвардиоланинг янги ва собиқ жамоалари ўртасидаги бу учрашув «Альянц-Арена» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Бу учрашув Гвардиоланинг «Манчестер Сити» бошқарувидаги илк ўйини бўлади.

Бундан олдинроқ, «Манчестер Сити» 7 август куни, АПЛ бошланишига 1 ҳафта қолганида Швециянинг Гётеборг шаҳридаги 44 минг кишилик «Уллеви» стадионида «Арсенал» билан ўйнаши маълум қилинганди.

Шунингдек, «шаҳарликлар» мавсумлар оралиғидаги тайёргарлик жараёнида Дортмунднинг «Боруссия» Манчестернинг бошқа жамоаси «Манчестер Юнайтед» билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин. Бу учрашувлар Хитойда ўтказилиши айтилган.