АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган. Унинг дафн маросими 10 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Алининг жасади Аризона штатининг Финикс шаҳридагаи шифохонадан самолёт орқали етказилган. Боксчи оиласининг вакили Боб Ганнелнинг сўзларига кўра, унинг жасадини рафиқаси Лонни, шунингдек, яқин дўстлари ва қариндошлари кузатиб келган.

Луисвиллда, мана, иккинчи кундирки, одамлар Али туғилиб ўсган жойга гуллар олиб келишда давом этмоқда. Боксчининг дафн маросими очиқ бўлиб, унда иштирок этмоқчи бўлганлар қатнашишлари мумкин.