Яндекс ва Facebook ҳамкорлик қилишга оид музокаралар ўтказмоқда, деб ёзмоқда "Ведомости" нашри Россия компаниясига яқин манбасига асосланган ҳолда. 

Нашр маълумотларига кўра, гап Facebook’нинг россиялик аъзолари орасида Яндекснинг турли маҳсулотларини тарғиб қилиш, шунингдек, реклама борасида иккала компания фойдаланувчиларига оид маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳақида бормоқда. 

Facebook учун РФдаги машҳур мобил иловалар, такси чақириш, маҳсулотлар харид қилиш, кинога чипта харид қилиш, авиачипталар ва меҳмонхоналарга буюртма бериш каби хизматларга қизиқиш билдирмоқда. Яндекс эса, айни хизматларнинг Facebook’даги оператори бўлиши мумкин эди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, Facebook’ни тарк этмаган ҳолда Яндекс хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўларди.