Пентагон Бирлашган Араб Амирликлари компанияларидан бири билан разведка сунъий йўлдошлари, ракеталар ва ҳарбий самолётларга ишлатилинадиган микрочиплар етказиб бериш борасида етти йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасининг электрон кўринишида хабар қилинган.

Гап бир неча йиллардан бери Абу-Даби ҳукуматидаги инвестицион фондларидан бирини бутунлай сотиб олган Американинг Globalfoundaries компанияси ҳақида бормоқда. 2023 йилда муддати тугайдиган шартномага мувофиқ Globalfoundaries АҚШ Мудофаа вазирлигига ўзи ишлаб чиқарган микрочипларни етказиб беради.

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Пентагон киберҳужумларнинг олдини олиш мақсадида оддий микросхемалардан эмас, балки махсус, ўзи буюртма берган чиплардан фойдаланишни мақсад қилган.

“Бизнинг мақсад вазиятга глобал қараш, - деб ҳарбий доира вакили сўзларини иқтибос келтиради газета. – Биз энг янги ва энг зўрларига эга бўлишни истаймиз”.