Франция молия вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Парижда тошқинлардан кўрилган зиён 1 млрд евродан ошади. Бу ҳақда RNS нашри Le Figaro газетасига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда. 

Вазир Мишель Сапеннинг айтишича, тошқин зиён кўрган ҳудудларга "оғир оқибатлар" олиб келган, бироқ Франция иқтисодиёти учун эмас. 

"Ҳукумат ўз уйини тиклашга молиявий маблағларга эга бўлмаган фуқароларга ёрдам бериш жамғармасини зудлик билан яратишга қарор қилди", деб айтди вазир. 

Аввалроқ Франция бош вазири Мануэль Вальс жабрланганларга "бир неча миллион" ажратилишини эълон қилган.

Аввалроқ хабар берилганидек, Париждаги Сена дарёси 1982 йилдаги  рекорд даражагача кўтарилди. Лувр музейи Сена тошиши сабабли тошқин остида қолиши мумкин бўлган санъат асарларини эвакуация қилди.
 
Шунингдек, шаҳарда метрополитен ёпилган.