Malaysia Airlines авиакомпанияси самолёти Британя пойтахтидан Куала-Лумпурга парвоз қилаётган вақтда кучли турбулентликка дуч келган. Бунинг оқибатида, йўловчилардан 34 киши жабрланган, деб ёзмоқда Star газетаси. 

Аввалроқ, ҳодисада бир неча киши жабрлангани тўғрисида хабар қилинган бўлса-да, уларнинг сонига ойдинлик киритилмаганди. 

Воқеа, Malaysia Airlines компаниясининг бортида 378 киши бўлган самолёти билан юз берган. Авиаташувчининг маълумотларига кўра, ҳаво кемаси Бенгал бўғози устида турбулентлик ҳудудига дуч келган. Лайнер Куала-Лумпур аэропортига қўниши билан, жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.