Россиянинг “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги 100 миллионлаб саҳифаларнинг шахсий маълумотлари, пароллари ўғирланиб, сотувга қўйилди. Бу ҳақида Американинг онлайн портали Motherboard хабар бермоқда.

У берган маълумотларга кўра, Peace исмли хакер 2011-2013 йилларда ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари, пароллари, телефон рақамлари ва электрон почталарига киберҳужум қилган.

Хакер қўлга киритган маълумотларни интернетдаги норасмий сотув майдонига 1 биткоин (570 доллар)га сотувга қўйган. Унинг айтишича, бу маълумотлардан ташқари, унинг қўлида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг яна 70 млн шахсий маълумоти бор, аммо у бу маълумотларни ҳозирча сотувга қўйиш режаси йўқ.

Motherboard маълумотига кўра, LeakedSource номли портал сотувга қўйилган маълумотларни сотиб олишга қизиққан. Харидорнинг хабар беришича 100 та саҳифасидан 92 таси амалда ишлатилинадиган саҳифалар бўлиб чиққан.