Перунинг собиқ бош вазири Педро Кучински мамлакат президенти сайловларида етакчилик қилмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Экзит-пол натижаларига кўра, Кучински рақиби Кейко Фухиморидан бироз кўпроқ овоз тўплаган. Кейко Фухимори ўнг центристлар номидан президентликка номзод ва мамлакатнинг собиқ президенти Альберто Фухиморининг қизи ҳисобланади. Альберто Фухимори ҳозирда коррупция ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жиноятлар учун қамоқда сақланмоқда.

Ipsos компаниясининг хабар беришича, Кучински 50,4 фоиз овоз, Фухимори эса 49,6 фоиз тўпламоқда. GFK компанияси сўровномасига кўра, Кучински 51,2 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Бироқ CPI компанияси маълумотлари сайловларда Фухимори 51,1 фоиз овоз билан етакчилик қилаётганини кўрсатмоқда.

Ўз навбатида президент сайловлари бўйича миллий бюро бу маълумотлар дастлабки ва норасмий эканлигини айтиб ўтди.