Польшада НАТОнинг Anakonda номли катта миқёсдаги машғулотлари бошланди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, машғулотлар "Россиянинг шиддатли ҳаракатларига" жавобан ўтказилмоқда.

Бу орада Россия ҳукуматининг айтишича, НАТО ҳарбийларининг Россия чегараси яқинида жойлашиши хавфсизликка таҳдид ҳисобланади.

НАТО ҳарбий машғулотлари 6 июнда бошланди. Унда Польша, АҚШ ва альянсга аъзо қолган 17 давлатдан ҳамда 5 та ҳамкор давлатдан 31 минг ҳарбий иштирок этмоқда.