Эсингиздами, роппа-роса тўққиз ой олдин “Profi Education” абитуриентлар мактаби “Республика ва жаҳон олимпиадаларига бепул тайёрлаш” акциясини эълон қилган эди? Ушбу акция 2016-йилнинг 4-июн куни ўз мевасини берди. “Profi Education”да мобил иловалар ҳамда масофавий таълим олиш ёрдамида тайёргарликдан ўтган навоийлик Саидов Шаҳзод Фарходович Республика фан олимпиадасида фахрли биринчи ўринни эгаллади ва имтиҳонсиз ўзи танлаган йўналиши бўйича олий ўқув юрти талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритди. Шаҳзоджоннинг келажакдаги мақсадлари билан қизиққанимизда, у талабалик даврида ҳам изланишлардан тўхтаб қолмаслигини ва насиб этса “Profi Education” да билимларини янада мустаҳкамлаб, жаҳон миқёсидаги олимпиадаларда ҳам фахрли ўринларни эгаллаб, Ўзбекистон байроғини янада кўкларга кўтаришга бел боғлаганлигини айтди. 

Ҳурматли юртдошлар! Юқоридаги ғалабаларнинг барчаси Ватан равнақи ва келажаги йўлида қилинаётган ишларга “Profi Education”нинг арзимас ҳиссаси бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз. Сиз, азизларнинг, ишонч ва кўмагингиз ёрдамида бизнинг ўқувчиларимиз мана шундай марраларни эгаллашмоқда. Ана шундай тинч, осойишта Ватанда билимли фарзандларга таълим бериш бизга ўзгача қувонч бағишлайди.

“Profi Education” жамоаси Мустақиллигимизнинг 25-йиллиги муносабати билан ҳар бир бирингизни алоҳида табриклайди. Ватанимиз келажаги билимли ёшлар қўлида, шундай экан, ҳар ёш авлодга билим ёр бўлсин! 

“Profi Education” раҳбари Б. Т. Ҳатамов

Реклама ҳуқуқи асосида.