Россия бош прокуратурасининг расмий вакили Александр Куренной прокуратура Украина ҳукуматининг мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковични бериш сўровига рад жавобини берганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"Украина бош прокуратурасининг Виктор Януковични вақтинчалик ҳибсга олиш бўйича илтимосномаси кўриб чиқиш натижаларига кўра, 1957 йил 13 декабрдаги топшириш Европа конвенциясининг 3-моддасида кўзда тутилган асосларга кўра ижросиз қолдирилди", деб айтди Куренной.

Куреннойнинг таъкидлашича, Украина томони Россия бош прокуратурасининг рад этиш асослари ҳақида хабардор этилган.

Май ойи ўртасида Киев суди Россияга Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковични видеоалоқа орқали сўроқ қилиш илтимоси билан мурожаат қилишга рози бўлган.