Россия Эрон Ислом республикасига жами қиймати 2,5 млрдга тенг бўлувчи 2та кредит траншини тақдим этади, дея, молия вазири ўринбосари Сергей Сторчак. 

«Иккита кредитнинг умумий қиймати 2,5 миллиард евро атрофида. Унинг бир қисми кўпроқ, иккинчиси камроқ», — деб ойдинлик киритган молия вазири муовини. 

Сторчакнинг ойдинлик киритишича, ҳукумат ушбу кредит бўйича якуний қарор қабул қилади. 

Шу йилнинг 18 апрелида Сторчак расмий Москва ва Теҳрон 5 млрд доллар кредит бўйича келишиб олгани хусусида маълум қилган эди. 

Тахминларга кўра, ушбу маблағлар, Эрон электр энергияси ва темирйўл транспорти лойиҳаларидаги инфратузилмалар ижросига сарф этилади.