ХХР раиси Си Цзиньпиннинг фикрича, Осиё-Тинч океани минтақаси Хитой ва Америка учун рақобат эмас, балки ҳамкорлик майдони бўлиши керак, деб хабар қилган РИА «Новости» агентлиги.

«Хитой ва АҚШ ОТМ (Осиё-Тинч океани минтақаси)да ҳамкорликни мустаҳкамлаши лозим. Бу ҳудуднинг улканлиги, ушбу икки мамлакат ўртасидаги рақобат майдони эмас, балки кенг миқёсли ҳамкорликка хизмат қилиши керак», — деган сўзларни билдирган ХХР раҳбари. 

Унинг айтишича, Хитой Осиё-Тинч океани минтақасида яхши қўшничилик, инклюзивликни намойиш этиш билан бирга ўз дипломатияси принципларидан унумли фойдаланмоқда. Бундан ташқари, расмий Пекин минтақа ривожланиши, унда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун ўз мажбуриятларига содиқдир. 

«Хитой ва АҚШнинг ОТМдаги кенг манфаатлари, доимий алоқада бўлиш ҳамда янада қалин муносабатлар олиб бориш, шунингдек, турли чақириқларга биргаликда жавоб бериш имкониятини яратади», —дея хулоса қилган Хитой етакчиси.