Шри-Ланкадаги Салава шаҳрида жойлашган энг йирик қурол-яроғ омборида чиққан ёнғин натижасида бир ҳарбий ҳалок бўлган ва яна бир киши жароҳат олган. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди. 

Ёнғин содир бўлган ҳудуд атрофидаги уйларда яшовчи аҳоли эвакуация қилинмоқда, дейилади хабарда.

Омборда оғир қуроллар ва артиллерия снарядлари сақланган.

Reuters агентлиги манбаларига кўра, ёнғин пайтида жароҳат олган камида беш киши иккита маҳаллий госпиталга келтирилган. 

Бир ҳафта илгари Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги қурол-яроқ омборида йирик ёнғин содир бўлган эди. Унда тахминан 17 кишининг ҳалок бўлгани қайд этилган.