Башар Асад партияси аъзоси бўлган Хадиҳ ал-Аббос Сурия парламентининг янги спикери этиб танланди ва бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.

58 ёшли ал-Аббосга миллий йиғилишнинг биринчи сессияда кўпчилик овоз берилди. 

Маълум қилинишича, янги спикер қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида докторлик даражасига эга. Бундан ташқари, ал-Аббос Даур-аз-Зордаги Ал-Фурат университетининг профессори ҳисобланади.