АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп 2011 йили ўлдирилган Ливия раҳбари Муаммар Қаззофий билан унинг ўлимидан олдин тузилган келишув орқали каттагина пул ишлаб олгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда  Associated Press хабар тарқатди.

"Шуни унутмангки, мен ягонаман. Ахир мен Муаммар Қаззофийнинг жарақ-жарақ пулларини олганман, агар эсласангиз", деган у CBS учун берган интервьюсида.

Миллиардернинг айтишича, Қаззофий АҚШга келганида унга яшаш учун жой керак бўлган ва у шу масалада айнан Дональд Трампга мурожаат қилган.

Гап 2009 йили Қаззофининг Дональд Трампга тегишли мулкда чодир ўрнатиб яшагани ҳақида кетмоқда.