Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Иордания қироли Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн 4 июнда вафот этган афсонавий америкалик боксчи билан видолашув маросимида дунё етакчилари, дин арбоблари ва суперюлдузларга қўшилишади

Маълум қилинишича, калифорниялик имом ва олим Зоҳид Шокир KFC Yum! Center спорт мажмуасида дафн маросимини олиб боради.

Буюк боксчининг дафн маросимида ислом, иудаизм, насроний, буддавийлик, мормон ва католик дин вакиллари иштирок этади. Маросимда АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон нутқ сўзлайди.    

Алининг дафн маросими 10 июнь, жума куни унинг она шаҳри Луисвиллда бўлиб ўтади.