Туркиянинг жанубидаги болаларни олиб кетаётган сайёҳлик автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси натижасида камида 14 киши ҳалок бўлди, 26 нафар киши турли даражадаги тан жароҳатлари олишди. Бу ҳақида Hurriyet нашри хабар берди

Йўл-транспорт ҳодисаси автобус мактаб ўқувчиларини Усмония шаҳри яқинидаги Қоратепа қалъасига уюштирилган экскурсиядан олиб қайтаётган вақтда содир бўлган. 

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган, бунинг натижасида автобус кўприкдан каналга ағанаган.

Ҳалок бўлганлар орасида олти нафар мактаб ўқувчиси бўлгани аниқланди.