“Ўзкимёсаноат” АЖ ўзининг низом жамғармасини 155,148 млрд сўмдан 435,471 млрд сўмгача оширади.

Компания акционерлари қўшимча акциялар эмиссиясини 280,323 млрд сўмга кенгайтиришга қарор қилишган.

Компания ҳар бири 1145 сўмлик 244 823 976 дона оддий акцияларни фонд бозорига чиқаради.  Акциялар, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасида ёпиқ тартиб бўйича жойлаштирилади.