"ВКонтакте" ўзининг 100 млн нафар фойдаланувчиси саҳифаларининг бузиб кирилганлиги ҳақидаги ОАВ маълумотларини инкор этди. Ижтимоий тармоқ мабуот хизматининг хабар беришича, гап “2011 йилдан 2012 йилга қадар фирибгарлар томонидан қўлга киритилган эски логин ва пароллар ҳақида бормоқда”.

Шу сабаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг унга киришдаги маълумотлари мажбуран ўзгартирилган.

Аввалроқ АҚШнинг Motherboard онлайн-портали “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ўғирланганлиги ҳақида маълум қилган эди.