Америка ҳукумати Ойга илк хусусий миссия чиқарилишига изн бериши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal.

Таъкидланишича, ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш кейинги йилда миссия чиқаришни режалаштираётган Moon Express стартапи йўлидаги энг катта тўсиқни баратараф қилади. Компаниянинг мансабдор шахслари томонидан бир неча уринишлар ҳамда турли федерал агентликлар ўртасидаги юқори даражали муҳокамалардан сўнг WSJ стартапни "миссиясини тасдиқлаш"га яқин эканлигини маълум қилди. 

Гап тарихдаги биринчи хусусий миссияни қўллаб-қувватлаш ҳақида эмас, илк тижорат космик корхоналарининг қонун ва дипломатия нуқтаи назаридан космосни тадқиқ қилиш соҳасида узоқ муддатли халқаро келишув тажрибаси тўғрисида ҳамдир. 

Бу қўллаб-қувватлаш хусусий космик ташаббуслар тўлқинини юзага келтирувчи прецедентларни келтириб чиқариши мумкин, астероидларнинг бурғилашидан тортиб то космик чиқиндининг кўчишини кузатишгача, деб ёзади WSJ.