АҚШ давлат котиби Жон Керри шахсан ўз номидан, шунингдек Давлат департаменти номидан бутун дунё мусулмонларини Рамазон ойи билан табриклади. Бу ҳақида Америка бошқармасининг расмий сайтида маълум қилинди.

"Бутун дунёдаги элчихона ва консулликларимиз орқали биз Рамазон билан боғлиқ қадриятларнинг муҳимлигини тан оламиз. Шу тариқа биз ижтимоий бирдамликни, жамиятнинг хилма-хиллиги ҳамда хусусиятларига ҳурматни рағбатлантиришга ҳаракат қиламиз", - дейилади хабарда. 

Шунингдек Давлат департаментида бутун дунёдаги 1,6 миллиард мусулмонга Рамазон ойи қутлуғ келишини тилаб табрик йўлланди. 

Бошқармада Рамазоннинг Ислом динидаги муҳим давр экани ҳамда рўза тутиш, меҳмондорчилик ва ночорларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиладиган муқаддас ойлиги таъкидланди.