Дисней анимацион студияси томонидан суратга олинган “Ҳайвонлар шаҳри” (Зверополис) фильмининг жаҳон кинобозоридаги касса йиғими 1 миллиард доллардан ошиб кетди ва 2016 йилдаги “Биринчи қасоскор: Қаршилик” (Первый мститель: Противостояние) фильмидан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, “Ҳайвонлар шаҳри” (Зверополис) Disney студиясининг “Музюрак” (Холодное сердце, 1.277 миллиард), Illumination Entertainment студиясининг “Минионлар” (Минионы, 1.159 миллиард) ва Pixar студиясининг "Ўйинчоқлар ҳикояси 3" (История игрушек 3, 1.063 миллиард ) анимацион фильмларидан кейин инфляция қиймати ҳисобисиз тарихда 1 миллиард доллардан ошган тўртинчи энг кассабоп мультфильмга айланди.

“Ҳайвонлар шаҳри” (Зверополис) ўн етти ҳафта ичида маҳаллий кинобозорда 337.2 миллион ва халқаро кинобозорида 662.8 миллион доллари миқдоридаги маблағни йиға олди.

Эндиликда Disney анимацион студияси 26та фильмидан 11таси миллиардлар келтирган элита клуби аъзоси бўлганлигидан фаҳрланса арзийди.