2001 йил 11 сентябрь куни Нью-Йорк фожиасида одамларни қутқаришга ёрдам берган сўнгги машҳур кучук вафот этди. Associated Press хабар беришича, Бретань исмли тилларанг ретривер Ҳьюстон шаҳар чеккасидаги (Техас штати) ветеринария шифохонасида кўз юмди. Унинг ёши 16да эди.

Кучук ўз ҳайвон ўргатувчиси Дениз Корлис билан биргаликда Нью-Йоркка техаслик биринчи рақамли оператив гуруҳи таркибига юборилганида икки ёшда бўлган.  

Бретань 9 ёшга тўлганида нафақага чиқади. Бир неча йиллар ўтганидан сўнг, Корлисс ва Бретань 2001 йил 11 сентябрь кунидаги теракт қурбонлари хотирасига бағишланган мемориалда иштирок этишган, шунингдек, NBC News’га интервью беришган.

Бретаннинг 16 ёшига бағишлаб катта тантана ўтказилганида унга махсус Нью-Йоркнинг 1 Hotel меҳмонхонасидан Марказий боғ кўриниб турувчи хонани тақдим этишган.