Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида амалга оширилган террорчилик хуружларида ҳалок бўлганларнинг оилаларига, 3 минг АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули берилади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги шаҳар ахборот марказига таянган ҳолда. 

«Ҳалок бўлган ақтўбеликларнинг оилаларига 1 миллион тенгедан берилади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳукумат уларни дафн этиш харажатларини ҳам ўз зиммасига олади», — дейилади хабарда. 

Аввалроқ, маҳаллий ОАВ Ақтўбедаги иккита қурол дўкони ва ҳарбий қисмга уюштирилган террористик хуруж қурбонлари рўйхатини эълон қилганди.