Жаҳонда Пушкин эртакларини билмайдиган унинг назмий ва насрий асарларидан завқ олмаган миллатнинг ўзи бўлмаса керак. Барчамиз болаликдан унинг сирли ва сеҳрли эртаклари оламида улғайганмиз.

Ёшлар маънавиятини ривожлантириш, уларни хақиқий ўзбек миллатига хос бўлган динлараро бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялаш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилояти Кенгаши рус халқининг севимли шоири ва драматурги А.С.Пушкин таваллудининг 217 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказди.

Вилоятдаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда шиорнинг ҳаёти ва ижодини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш учун шоир суръати туширилган ҳештеглар ишлаб чиқилиб, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилди. Олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавият соатлари, давра суҳбатлари ҳамда расмлар танловларида жуда кўп ёшлар иштирок этдилар.

З.М.Бобур номли вилоят кутубхонасида вилоят маънавият- тарғибот Маркази, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбати, Андижон Давлат Университетининг мажлислар залида “Буюк рус шоири” деб номланган тадбир ташкил этилди. Унда ўқувчи-талабалар томонидан тайёрланган турли чиқишлар шоирнинг ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган воқеа-ҳодисалар акс этган саҳна кўринишлар, рус миллатиниг маданияти ва урф-одатлари акс эттирувчи рақслар ва мусиқали чиқишлар ижро этилиб, А.С.Пушкин ижодининг ўзбек шеъриятига таъсири ҳақида мутахассислар фикри тингланди.

Элмурод ЭРМАТОВ, Абдурасул Ғуломов, Андижон