Япониялик шифокорлар 2017 йилнинг биринчи ярмида кўз пардасининг оғир хасталиги -макулодистрофияни даволаш мақсадида донорлик илдиз ҳужайраларидан олинган кўз пардаси тўқималарини ўтказишни бошлайди, деб хабар қилмоқда кунчиқар юрт ОАВ. 

Кўзи ожизликка олиб келиши мумкин бўлган хасталик, кўзнинг ёруғлик тушиш маркази томирларини зарарлайди. 

NHK телеканалининг хабар қилишича, RIKEN институти ва Кобэ шаҳри марказий шифохонаси, Киото ва Осаки университетлари тадқиқотчилари ҳукумат изнини олишгач, жарроҳлик амалиётини ўтказишлари мумкин бўлади. 

NHKга кўра, авваллари беморнинг ўз илдиз ҳужайраларидан ишлаб чиқилган кўз парда тўқимаси кўчириб ўтказилган эди. Бунинг учун, ярим йил ва бир неча юз минг доллар маблағ талаб этилар эди. Аввалдан ўстирилган ва тайёрлаб қўйилган донорлик тўқималари эса, япон шифокорларининг фикрича, вақт ва маблағни сезиларли тежаш имконини беради. 

"Никкэй" газетасининг ёзишича, Киото университети жарроҳлик амалиёти учун инсон иммунитети қаршилигига чидамли илдиз ҳужайраларни тақдим этади. RIKEN институти улардан кўз пардаси тўқимасини етиштиради. Осаки университети ва Кобэ марказий шифохонаси мутахассислари етиштирилган тўқималарни бемор кўзига жойлаш амалиётини бажаради.