Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тузуми учун мозор Суриянинг Ҳалаб шаҳри бўлади. Сурия президенти Башар Асаднинг айтишича, бу шаҳарда "Эрдўғаннинг барча орзу ва умидлари кўмилади". У бу ҳақда Халқ кенгаши депутатларига мурожаатида айтиб ўтган.

"Қачонки улар ўз мақсадига эриша олмагач, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишувдан чиқиб, терроризмни қўллаб-қувватлашда давом этди. Биз кўрдикки, Ҳалабда тинч аҳоли вакиллари ва шифохоналар ўққа тутилди. 

Эрдўғаннинг фашистик тузуми Ҳалабни сақлаб қолишга бор эътиборини жам қилган. Чунки, бу уларнинг охирги имконияти. Лекин Ҳалаб улар учун мозорга айланади, бу ерда уларнинг бор орзу-умидлари ерга кўмилади", деган у.

У Россия, Эрон, Хитой ва Ливанга қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирган.

"Терроризмнинг мағлубияти муқаррардир. Россия, Эрон, Хитой каби мамлакатлар бор экан, улар сурияликларни қўллаб-қувватлашда давом этаркан, золимларга қарши турувчи ва ҳақиқат учун курашувчилар бор экан, терроризм енгилади. Мен дўстларга ёрдам учун миннатдорчилик изҳор этаман", деган Башар Асад.